“Ўзбекнетфгаз”: Газ ҳайдаш агрегатининг компрессори тезкор равишда таъмирланиб, ишга туширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли 3-сонли “Кўкдумалоқ” сиқув компрессор станциясининг “ТКА-500” газ ҳайдаш агрегатидаги таъмирлаш ишлари мувоффақиятли амалга оширилди.

Ушбу сиқув компрессор станциясининг асосий вазифаси, “Кўкдумалоқ” газ конидаги паст босимли қудуқлардан табиий газларни тез ва самарали магистрал газ қувурига етказиб беришдан иборат.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки битта газ ҳайдаш агрегатининг ишдан фавқулодда тўхтаб қолиши кунлик 2,250 миллион куб метрга яқин табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришига олиб келади. Шуни ҳисобга олган ҳолда носозлик аниқланган “ТКА-500” газ ҳайдаш агрегати компрессорида таъмирлаш ишларини тезкор равишда ўтказиш зарурияти туғилди.

Ушбу ишларни амалга ошириш учун “Кўкдумалоқ” сиқув компрессор станциясининг “ТКА-500” газ ҳайдаш агрегатига ўрнатилган “223ГЦ1-350/5-14М1” русумли паст босимли компрессорнинг ротори ишлаб чиқарувчи заводнинг таъмирлаш ишларини ўтказиш йўриқномасига асосан таъмирланиб, ишга қўшиб юборилди.

Натижада Газ ҳайдаш агрегатининг узлуксиз, бир меъёрда ишлаши таъминланди ҳамда табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришининг олдини олишга эришилди. Шунингдек, агрегатнинг фавқулодда аварияли ҳолатда тўхтаб қолган вақтда ишлатилиши учун захира агрегати билан таъминланди.

Таъмирлаш ишлари хорижий ташкилотлардан мутахассис жалб қилмаган ҳолда, бошқарма ходимлари томонидан белгиланган вақтдан аввал сифатли тарзда амалга оширилди.

Ушбу мураккаб технологияни таъмирлашда “Кўкдумалоқ” комплекси бошлиғи Н.Қурбонов, сиқув компрессор станцияси бошлиғи Ш.Астанов, навбатчилик смена бошлиғи С.Давлатов, механик С.Элмонов, муҳандис У.Чўлиев, техник жиҳозларни таъмирлаш чилангарлари – А.Хамраев, А.Шодмонов, Ж.Орзуқулов, Б.Рустамовнинг ўзоқ йиллик тажрибаси қўл келди.

Маълумот учун: “Кўкдумалоқ” сиқув компрессор станцияси Қашқадарё вилояти Миришикор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 3 та газ ҳайдаш агрегатлари мавжуд ва йилига 2,5 млрд куб метр табиий газни ҳайдаб бериш қувватига эга. Ушбу станциядаги газ ҳайдаш агрегатларига Украина давлатининг “Сумское НПО” АЖда ишлаб чиқарилган “223ГЦ1-350/5-14М1” русумли компрессорлар ўрнатилиб, 2009 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|