“Ўзбекнефтгаз”: Газ-кимё соҳасида дунёнинг номдор компаниялари билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан газ-кимё соҳасида 2020–2025 йиллар учун истиқболли лойиҳалар белгиланган бўлиб, уларни амалга ошириш бўйича дунёнинг номдор компаниялари билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Буюк Британиянинг “Vostock Capital UK” компанияси томонидан янги лойиҳаларни амалга оширишда чет эл компаниялари тажрибаси ва таклифларини ўрганиш мақсадида видеоанжуман ташкил этилди.

“Vostock Capital UK” ташаббуси билан Германиянинг “BORSIG GmbH” ва Италиянинг “OFFICINE LUIGI RESTA” компаниялари билан видеоанжуман ўтказилди.

“BORSIG GmbH” компанияси томонидан нефть-газ-кимё саноатида кенг қўлланиладиган юқори босимда ишловчи сиғимлар, иссиқлик алмаштиргичлар, компрессорлар ва мембрана технологиялари бўйича янги инновацион ечимлар таклиф этилди.

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, “BORSIG GmbH” компанияси томонидан эксклюзив Германия давлатида ишлаб чиқарилган деталлардан таркиб топган юқори сифатли ва мустаҳкам маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

“OFFICINE LUIGI RESTA” компанияси “Ўзбекнефтгаз” АЖда амалга оширилаётган ва истиқболли лойиҳаларда иштирок этиш мақсадида ўзининг кенг ассортиментдаги нефть ва газ саноати ишлаб чиқариш қурилма ва жиҳозларини таклиф этди.

Музокаралар давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича маълумотлар берилди.

“BORSIG GmbH” ва “OFFICINE LUIGI RESTA” компаниялари вакиллари технология лицензиарлари билан ҳамкорликда ишлаши ва ҳар бир физик, кимёвий, физик-кимёвий жараёнлар эътиборга олинган ҳолда, қурилма ва жиҳозлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилганлиги таъкидлаб ўтилди. Суҳбат доирасида компаниялар соҳа йўналиши бўйича керакли маълумотлар билан фикр алмашдилар.

Тақдим этилган маълумотлар асосида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан компанияларнинг таклифи ўрганиб чиқилиб, тегишли йўналишлар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш ва лойиҳаларга жалб қилиш имкониятларини ўрганиб чиқишга келишиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|