“Ўзбекнефтгаз”: 2021 йилнинг биринчи чорагида қўшимча 291,5 млн куб метр табиий газ ва 5,4 минг тонна газ конденсати қазиб чиқарилди

Бош саҳифа Русски

2021 йилнинг I-чорагида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш, қайта ишлаш бошқарма ва корхоналарида углеводородларни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтиришга қаратилган бир қанча ишлар амалга оширилди.

Жумладан:

– “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисинининг 2021 йил 21 январдаги 28-сонли “Газ ва газ конденсати қазиб чиқариш кўрсаткичларини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар” буйруғи билан тасдиқланган “Углеводородларни қазиб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар”га асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги 2822-сонли қарорига асосан (Дастур доирасида) 2021 йилнинг I-чорагида 45 та қудуқ бурғилашдан (шундан 29 та қудуқ дастур доирасида), 174 та қудуқ мукаммал таъмирлашдан ва 12 та технологик объектлар қуриб ишга туширилди, ушбу чора-тадбирларни ўз вақтида амалга оширилиши натижасида, қўшимча 291,5 млн куб метр (шундан 130,3 млн куб метр дастур доирасида) табиий газ ва 5,4 минг тонна (шундан 3,0 минг тонна дастур доирасида) газ конденсати қазиб чиқарилди.

Юқорида кўрсатиб ўтилган геолого-техник чора-тадбирларни амалга оширилиши натижасида, 2021 йилнинг I-чорагида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан нефть ва газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш режа кўрсаткичларининг бажарилиши қуйидагича бўлди:

• Табиий газ – 8 239 млн куб метр, режага нисбатан 100,9%;
• Нефть – 31,4 минг тонна, режага нисбатан 109,5%;
• Конденсат – 358,2 минг тонна, режага нисбатан 100,0%;
• Олтингугурт – 64,1 минг тонна, режага нисбатан 118,4%;
• Полиэтилен – 35,0 минг тонна, режага нисбатан 100,6%;
• Автобензин – 238,2 минг тонна, режага нисбатан 127,5%;
• Дизель ёнилғиси – 75,8 минг тонна, режага нисбатан 181,8%;

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|