“Ўзбекнефтгаз”: Газлида қўшимча 2 млн. куб метр табиий газ, 219 тонна суюлтирилган газ ва 102 тонна газ конденсати олинади (Фото)

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан табиий газ қазиб чиқариш миқдорини кўпайтириш учун бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бошқарма тасарруфида ҳозирги кунда 2 та газ ва 22 та газконденсатли конлар, 2 та Газни дастлабки тайёрлаш ва 1 та газни комплекс тайёрлаш қурилмасидан фойдаланиб келинмоқда.

Шунингдек, йиллик қуввати 5,0 млрд куб м. табиий газ босимини кўтариб бериш учун Сиқув компрессор станцияси, йиллик қуввати 1,5 млрд.куб. м табиий газни олтингугурт брикмаларидан тозалаш 6-технологик тармоқ ва йиллик қуввати 80,0 минг тонна бўлган суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қурилмасининг қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Бошқарма тасарруфидаги конлардан табиий газ қазиб чиқариш миқдорини кўпайтириш бўйича қудуқларда интенсификация ишлари амалга оширилмоқда, иш режа тадбири ва схемалари тайёрланиб мутахассислар билан биргаликда кўриб чиқилди.

Ушбу қурилмаларни қуриб ишга тушириш билан Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида кунлик 2,0 млн.куб м. табиий газ, 219 тонна суюлтирилган газ ва 102 тонна газ конденсати кўпайтиришга ва “Ўзтрансгаз” магистрал газ қувурларига узатилаётган табиий газ сифат кўрсаткичлари яхшиланишига эришилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|