“Ўзбекнефтгаз”: Газлида Газни цеолит ёрдамида қуритиш ва табиий газ таркибидан пропан-бутан аралашмаларини олиш қурилмалари қурилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ “Газли” газни қайта ишлаш заводида лойиҳа асосида Газни цеолит ёрдамида қуритиш қурилмаси ҳамда Пропан-бутан аралашмаларини олиш қурилмасини қуриш ишлари олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ташаббуси билан Газлида табиий газ қазиб чиқариш ва уни қайта ишлаш борасидаги ишлар тубдан ўзгарди.

Ишчи-ходимларнинг яшаш шароитларини яхшилаш ва замонавий қурилмаларни қуриш билан бирга, аҳолининг табиий газга бўлган эҳтиёжини қондириш ва сифатли газ етказиб бериш юзасидан бир қатор лойиҳалар амалга оширила бошланди.

Ҳозирги кунгача “Газли” газни қайта ишлаш заводида Амин ёрдамида газни олтингугуртдан тозалаш қурилмалари орқали олтингугуртдан тозаланган газлар тўғридан-тўғри “Ўзтрансгаз” АЖнинг магистраль газ қувурларига узатилиб келинган.

Янги лойиҳалардан бири сифатида Газни цеолит ёрдамида қуритиш ва табиий газ таркибидан пропан-бутан аралашмаларини олиш қурилмаларининг қурилаётганини мисол қилиб келтиришимиз мумкин.

Ҳозирги кунда қуритиш қурилмасидаги 5 та адсорберга жами 325 тонна цеолит кимёвий реагент ва керамик шарлар юкланиб, қувурларни техник ҳаво ёрдамида бегона жисмлардан тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

“Газли” газни қайта ишлаш заводида ушбу қурилмаларнинг ишга туширилиши “Ўзтрансгаз” АЖ ва истеъмолчиларга газ қувурлари орқали берилаётган газларни тоза ва сифатли бўлишини таъминлайди. Бундан ташқари, Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмасини ишга туширилиши натижасида республика аҳолисига қўшимча йиллик 80 минг тонна суюқ углеводородли газ етказиб берилади.

Газни цеолит ёрдамида қуритиш қурилмаси ҳамда Пропан-бутан аралашмаларини олиш қурилмалари лойиҳа асосида замон талабларига мос равишда қурилмаларни рақамлаштириш тизими асосида қўлда ёки автоматик бошқариш имкониятларига эга.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|