“Ўзбекнефтгаз”: “Газли” газни қайта ишлаш заводининг лабораторияси халқаро ва давлат стандарти талабларига мослаштирилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан тизимдаги корхоналарда фаолият кўрсатувчи синов лабораторияларини замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш, ходимлар малакасини ошириш, ишлаб чиқаришда ўтказилаётган таҳлиллар сифатини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу ишларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 августдаги ПҚ–4419-сон “Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган “Синов лабораторияларини техник жиҳатдан малакалилигини мақуллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори дастурул амал бўлиб хизмат қилмоқда.

Айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги бошқарма ва корхоналарда фаолият кўрсатаётган Марказий синов ва Метрология лабораторияларни “O‘z DSt ISO/IEC 17025:2019” халқаро стандарти ҳамда “O‘z DSt 3410:2019, O‘z DSt 3444:2020” давлат стандартлари талабларига мувофиқ техник омилкорлигини маъқуллаш ва кейинчалик аккредитацияга тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда.

“Газли” газни қайта ишлаш заводининг Марказий синов лабораториясида ҳам “O‘zlitineftgaz” АЖ билан ҳамкорликда Синов лабораторияларни аккредитацияга тайёрлашда услубий ёрдам кўрсатиш бўйича “O‘z DSt 3410:2019” давлат стандарти талабларидан келиб чиққан ҳолда, техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллашга тайёрлаш ишлари олиб борилди.

Натижада синов лаборатория фаолиятини кенгайтириш ва янги таҳлиллар ўтказишга тайёрлаш ҳамда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар сифатини доимий назорат қилиб бориш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, Марказий синов лабораторияси “O‘zlitineftgaz” АЖ базавий стандартлаштириш бўлим мутахассислари билан биргаликда “O‘z DSt 3410:2019” давлат стандарти талаблари асосида техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш мақсадида тайёрланган жараён ҳужжатлари учун лозим бўлган маълумотлар базаси яратилди.

Марказий лаборатория фаолиятини маъқуллаш соҳасида олиб бориладиган таҳлиллар рўйхати шакллантирилди. Шунингдек, “O‘z DSt 3410:2019” давлат стандарти талаблари билан таништириш мақсадида “O‘zlitineftgaz” АЖ мутахассислари томонидан тренинг машғулотлари олиб борилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|