“Ўзбекнефтгаз” АЖ: “Газли” газни қайта ишлаш заводида тўла таъмирланган қурилма ишга қўшилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Газли” газни қайта ишлаш заводига қарашли Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасининг 5-навбатида тўла таъмирлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилиб, ишга қўшилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан тизимда барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида зарурий ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, “Газли” газни қайта ишлаш заводига қарашли Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмаласининг 5-навбатида огоҳлантирилган режали таъмирлаш ишлари газ сарфини қисқартирмаган ҳолда ўтказилди.

Қурилмадаги барча ускуна ва жиҳозлар завод ходимлари ҳамда “Ўзбекхиммаш” АЖ мутахассислари билан ҳамкорликда таъмирланди.

Таъмирлаш ишлари натижасида қурилманинг барқарор ишлаши ва олтингугурт бирикмаларидан тозаланган табиий газнинг сифат кўрсаткичларини яхшилаш ҳамда белгиланган режадаги вазифаларни ўз вақтида бажаришга эришилади.

Маълумот учун: Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасининг 5-навбати 2014 йилда Бухоро вилояти ҳудудида ишга туширилган бўлиб, унинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 1 500.0 млн куб метр газни қабул қилишга мўлжалланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|