“Ўзбекнефтгаз”: Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида мутахассислар учун малака ошириш ўқув машғулотлари ўтказилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть ва газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4388-қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан соҳада мутахассисларнинг малакасини ошириш тизими тубдан такомиллаштирилмоқда.

“UNG training” масъулияти чекланган жамияти томонидан Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича ташкил этилган ўқув машғулоти ҳам ушбу саъй-ҳаракатларнинг натижасидир.

Уч кунлик ўқув машғулотларида иштирокчиларга нефть ва газ геологияси, қудуқларни бурғилаш, конларни ишлатиш бўйича замонавий билимлар берилди.

Дарсларда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг Конларни ишлатиш департаменти Газ ва газконденсат конларини ишлатиш бўлими бошлиғи Ғ.Оллобердиев, “ЎзЛИТИнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари М.Суннатовнинг маърузалари тингланди.

Шунингдек, ўқитиш жараёнларининг самарадорлигини таъминлаш учун ўқув курсларига И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳар филиали нефть-газ ва газ конденсати конларини ишлатиш бўлими профессори Б.Акрамов, “Ўзбекгеофизика” акциядорлик жамияти Амиробод кон геофизика экспедиция филиали илмий маслаҳатчиси Р.Рахмонов ҳамда Бухоро муҳандислик-технология институти профессор-ўқитувчилари жалб этилди.

Ушбу махсус курслардан кўзланган асосий мақсад, назарий билимларни мустаҳкамлаш ва ишлаб чиқариш амалиёти билан узвий, уйғунлаштирган ҳолда ишларни ташкил этишдан иборатдир.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|