“Ўзбекнефтгаз”: Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўрилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғига асосан Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш мақсадида асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари, ижтимоий соҳа ва уй-жой фонди объектларини таъмирлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Мутахассислар томонидан технологик қурилмалар ва қозонхоналар, трансформатор подстанциялари ва сиғимларда профилактик таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Бундан ташқари, Дизель электр станциялари, кабель эстакадаларини таъмирлаш ишлари белгиланган муддатда амалга оширилди.

Узлуксиз электр таъминоти манбалари (UPS), захирани автоматик улаш қурилмалари (АВР) талаб даражасига келтирилди.

Чора-тадбирлар режасида белгиланганидек, иссиқлик тармоқларининг 5 метри қайта таъмирланди, 5 метри эса изоляция қилинди.

Газ тармоқлари ва газ тақсимлаш пунктлари (ГТП) тўлиқ назоратдан ўтказилди.

Бундан ташқари, газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш объектларидаги асосий муҳандислик коммуникацияларида 1- ва 2-сонли газни олтингугуртдан тозалаш технологик тармоқларида таъмирлаш ишлари тўлиқ бажарилди.

Таъкидлаш керакки, бошқармада ҳозирги кунда чора-тадбирларни бажариш ишлари давом эттирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|