“Ўзбекнефтгаз”: Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги технологик жараёнлар автоматлаштирилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ–4699-сонли “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан тизим ташкилотларида автоматлаштирилган тезкор диспетчерлик бошқарув тизимини (АСОДУ) жорий қилишда “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

Ушбу йўл харита доирасида Жамият тасарруфидаги барча ишлаб чиқариш корхоналарининг цех ва қурилмалари босқичма-босқич марказий диспетчерлик хизматига АСОДУ тизими жорий қилиниб, тўғридан-тўғри кузатув имконияти яратилмоқда.

Ушбу тизимнинг йўлга қўйилиши орқали технологик жараёнларнинг барча параметрлари – сарф, сатҳ, босим, ҳарорат ва бошқалар ягона анимацион кўринишда мнемосхемаларга йиғилиб, бир вақтнинг ўзида содир бўлган жараёнлар тўғридан-тўғри кузатиб борилади.

Айни пайтда Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ҳам автоматлаштирилган тезкор диспетчерлик бошқарув тизимини (АСОДУ) жорий қилиш ишлари муваффақиятли якунланди. Ушбу ишлар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти, Метрология ва автоматлаштириш мутахассислари бошчилигида бошқарма Метрология хизмати ва пудратчи ташкилот мутахассислари билан ҳамкорликда бажарилди.

Мазкур тизимни йўлга қўйиш орқали замонавий электрон воситалардан фойдаланган ҳолда, бошқармадаги жараёнларни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш назарда тутилган. Эндиликда бошқармадаги технологик жараёнларнинг барча параметрлари ва муҳим маълумотлари ягона анимацион кўринишда мнемосхемаларга йиғилади ва бир вақтнинг ўзида жараёнларни кузатиш имконияти яратилади. Ушбу тизим ўз навбатида шаффофликни таъминлайди ҳамда инсон омилини камайтиради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|