“Ўзбекнефтгаз”: Газни ҳаво ёрдамида совутиш қурилмасининг самарадорлиги пасайган пакетлари янгисига алмаштирилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

"Муборак" газни қайта ишлаш заводига қарашли Пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасидаги Сиқув компрессор станциясининг газ ҳайдаш агрегатларидаги маънан эскирган Газни ҳаво ёрдамида совутиш қурилмаларидаги пакетларни янгисига алмаштириш ишлари жадаллик билан амалга оширилди.

Ушбу Сиқув компрессор станциясининг асосий вазифаси – газни олтингугуртдан тозаловчи II-V-VII-блоклардан етказиб берилаётган газни қуритиш, пропан-бутан аралашмасини ва газ конденсатини ажратиб олиш учун газ босимини ошириб ҳайдаб беришдан иборатдир.

Сиқув компрессор станциясидаги 100-, 200-, 300-, 400-, 500-сонли Газ ҳайдаш агрегатларининг ҳар бири кунлик 33,5 млн куб метр газни ҳайдаш қувватига эга.

Станциядаги Газни ҳаво ёрдамида совутиш қурилмаси 2012 йилдан буён ишлатилиб келинаётганлиги сабабли, самарадорлиги регламент кўрсаткичларидан пасайиб кетганлиги учун ундаги пакетларни алмаштириш ишлари амалга оширилди.

Газни ҳаво ёрдамида совутиш қурилмасидан таъмирталаб 36 комплект секция демонтаж қилиниб, Чирчиқ шаҳридаги “Ўзбекхиммаш заводи” АЖда тайёрланиб, олиб келинди ва қисқа вақтда муваффақиятли монтаж қилиниб, ишга қўшиб юборилди.

Қурилманинг ишчи ҳолатга келтирилиши натижасида унинг узлуксиз, бир меъёрда ишлаши таъминланди ҳамда суюқ углеводородларни қайта ишлаш ҳажми қисқаришининг олдини олишга эришилди.

Маълумот учун: Пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасидаги Сиқув компрессор станцияси Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудида жойлашган. Ундаги мавжуд 5 та Газ ҳайдаш агрегати йилига 12 млрд куб метр табиий газни ҳайдаб бериш лойиҳавий қувватига эга. Станцияга 2012 йилда Россия ва Украина давлатларининг “КМПО” ва “Сумское НПО” компанияларида ишлаб чиқарилган газ ҳайдаш агрегатлари ўрнатилган ва ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|