“Ўзбекнефтгаз”: Газни олтингугурт бирикмаларидан тозаловчи қурилмада таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, қазиб олинган табиий газни тайёрлаш ва қайта ишлаш ҳамда сифат кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида, соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Углеводородларни қазиб чиқариш департаментининг маълум қилишича, айни пайтда “Муборак” газни қайта ишлаш заводига қарашли 4-цехнинг Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 14-қурилмасининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида, огоҳлантирилган режали тўла таъмирлаш ишлари олиб борилмокда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Муборак” газни қайта ишлаш заводи мутахассислари билан келишилган ҳолда, цехнинг Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 14-қурилмаси огоҳлантирилган режали тўла таъмирлаш учун муддатдан аввал тўхтатилиб, таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Қурилмада таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эҳтиёт қисмлари тайёр ҳолатга келтирилган.

Шунингдек, мазкур қурилмани таъмирлашга тўхтатилган даврда “Муборак” газни қайта ишлаш заводидаги Газни қайта ишлаш қурилмаларининг иш режимлари оптималлаштирилди. Натижада, қайта ишлаш жараёнига узатилаётган умумий газ ҳажми кунлик 3,0 млн куб метрга қисқартирилишининг олди олинди.

Маълумот учун: “Муборак” газни қайта ишлаш заводи Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1973 йилда ишга туширилган. 4-цехнинг Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 14-қурилмаси 1985 йилда ишга туширилган. Ушбу қурилма газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасидан чиқаётган регенерация газларини юқори олтингугуртли ва карбонат ангидриддан тозалашга мўлжалланган бўлиб, йиллик 1,5 млрд куб метр юқори олтингугурт бирикмали газини қабул қилишга мўлжалланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|