“Ўзбекнефтгаз”: Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасида тўла таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, “Муборак” газни қайта ишлаш заводида 17 цехи газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 23-қурилмасини огоҳлантирилган режали тўла таъмирлаш учун тўхтатилиб таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Қурилмада таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эҳтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган. Қурилмани сифатли таъмирлаш натижасида куз-қиш мавсумида тўхтовсиз, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсатгичлари бажарилишини таъминлаш кўзда тутилган.

Шунингдек 17-цехнинг газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 23-қурилмасини таъмирлашга тўхтатилган даврда “Муборак” газни қайта ишлаш заводидаги газни қайта ишлаш қурилмаларининг иш режимларини оптималлаштирилди. Натижада қайта ишлаш жараёнига узатилаётган умумий газ ҳажми кунлик 5,0 млн куб метрга қисқарилишининг олди олинди.

Айни пайтда Углеводородлар қазиб чиқариш департаменти ва завод мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан қурилмани барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш учун режали таъмирлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Маълумот учун: “Муборак” газни қайта ишлаш заводи, Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1973 йилда ишга туширилган. 17-цехнинг Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 23-қурилмаси эса 2013 йил ишга туширилган. Ушбу қурилманинг вазифаси регенерация газларини юқори олтингугуртли ва карбонат ангидритдан тозалашдан иборат. Қурилма йиллик 2,0 млрд куб метр юқори олтингугурт бирикмали газини қабул қилишга мўлжалланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|