“Ўзбекнефтгаз”: Газни чуқур қайта ишлаш ҳолати сарҳисоб этилди ва устувор вазифалар белгилаб олинди

Бош саҳифа Русский

Шўртан газ кимё мажмуаси томонидан 2021 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди. Унда Мажмуа бош директори ҳамда барча хизматлар, цехлар, бўлим ва тармоқлар бошлиқлари иштирок этишди.

Шўртангаз кимё мажмуаси томонидан жорий йилнинг биринчи чорак якунлари бўйича қуйидаги натижаларга эришилди:

• хомашё газини қабул қилиш 100,5%;

• тозаланган метан гази етказиб бериш 101,3%;

• суюлтирилган газ 101,4%га, газ конденсати 101%;

• полиэтилен гранулаларини ишлаб чиқариш 100,7%;

• олтингугурт ишлаб чиқариш 105,7%;

• полиэтилен қувурлар ишлаб чиқариш 69,7%га бажарилди.

Мазкур йиғилишда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида ўтказилган 2021 йил биринчи чорак натижалари ва биринчи ярим йиллик учун устувор вазифаларга доир видеоселектор йиғилишидаги танқидий масалалар сабаблари кўриб чиқилди. Хусусан, қўшимча режа топшириқлар бўйича айрим масъуллар томонидан ишни тўғри ташкил қилинмаганлиги ҳолати муҳокама этилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, корхона томонидан амалга оширилаётган “Uzbekneftegaz GTL” заводининг ташқи инфратузилма объектларининг қурилиши ҳолати юзасидан қуйидаги натижаларга эришилган:

• заводнинг маъмурий биносининг қурилиши 59,2%;

• завод бўйлаб тўсиқ девор қурилиши 68,2%;

• “Қоровуллик хизмати шаҳарчаси”нинг қурилиш ишлари 68%;

• электр таъминоти объектлари 100%;

• темир йўл инфраструктураси 67%;

• “Ишчилар шаҳарчаси” 100%;

• ташқи сув таъминоти объектлари 96%;

• газ таъминоти объектлари 93%га,

• автомобиль йўллари қурилиши 47%;

• сув таъминоти ва тозалаш иншоотлари 95%га қуриб битказилган.

Йиғилиш давомида масъул раҳбар ходимлар томонидан Мажмуада 2021 йилнинг биринчи йиллигида ишлаб чиқиш кўрсаткичларини бажарилиши таҳлили, автотранспорт воситалари ва махсус техникаларнинг ишчи ҳолати ва уларга бўлган талаблар юзасидан тақдимотлар намойиши бўлиб ўтди.

Шунингдек, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда талаб этилаётган вазифаларнинг бажарилиши, жойларда амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишларини ва галдаги муҳим вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш масалалари муҳокама этилди.

Жумладан, жорий йилнинг май ойида ўтказилиши кўзда тутилаётган мажмуанинг режали жорий таъмирлаш ишларига зарур эҳтиёт қисмларни ўз вақтида етказиб берилишини таъминлаш, ишчи-ходимлари саломатлигини сақлаш ва коронавирусга қарши курашиш ҳамда карантин қоидаларига риоя этишга оид масалалар юзасидан вазифа ва топшириқлар берилгилаб олинди.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|