“Ўзбекнефтгаз”: “Газпром” АЖ билан ҳамкорликда кадрларнинг малакаси оширилади

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Газпром” АЖ ўртасида кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича "Ишчи гуруҳи"нинг “ZOOM” платформаси орқали йиғилиши бўлиб ўтди.

"Ишчи гуруҳ" йиғилишида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги ходимларни сўнгги бир неча йил мобайнида малакасини ошириш соҳасида муваффақиятли ҳамкорлик қайд этилди ва 2021 йилда иккала компания кадрларини тайёрлаш ва ривожлантириш бўйича қўшма режалар муҳокама қилинди.

Муҳокама қилинаётган масалалар қаторида таълим дастурларининг мавзулари, ўқув дастурлари амалга ошириладиган мақсадли аудитория, ҳар бир йўналиш бўйича иштирокчилар сони, шунингдек, ўқитиш муддатлари ҳам ўрин олди.

Учрашув якунида томонлар ўзларини қизиқтирган мавзулар бўйича ўқув дастурларини батафсилроқ кўриб чиқиш ва тегишли таклифларни киритишга келишдилар.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|