“Ўзбекнефтгаз”: Геологик қидирув ва бурғилаш ишлари учун “Газпромбанк” билан узоқ муддатли имтиёзли кредитлар берилиши борасида келишув имзоланди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан углеводородларни қидириш, қазиб олиш ва кўпайтириш, шунингдек, қайта ишлаш соҳасида инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш бўйича қатор чоралар кўрилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев Россия Федерациясининг Москва шаҳрига амалий ташрифи доирасида “Газпромбанк” Бошқаруви раисининг ўринбосари Белоус Алексей Петрович билан музокаралар ўтказди.

Музокара давомида Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган 2017–2021 йилларда углеводород ишлаб чиқаришни кўпайтириш дастурининг иккинчи босқичини молиялаштириш доирасида Россия банкидан кредитларни жалб қилишнинг асосий шартлари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, “Газпромбанк” АЖ 100 миллион доллар миқдорида олдиндан молиялаштириш ва Россия молия институтлари синдикати билан биргаликда ишлаб чиқилган 180 миллион доллар миқдоридаги узоқ муддатли кредитни ажратиш масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар қўшма лойиҳалар кўламини ва уларнинг республика учун аҳамиятини инобатга олган ҳолда, ҳар икки томон учун ҳам энг мақбул кредит бериш шартларига эришиш зарурлигини келишиб олдилар.

Томонлар геологик қидирув ва бурғилаш ишларини, шунингдек, углеводород қазиб чиқаришни кўпайтириш дастурларини амалга ошириш учун “Газпромбанк”дан кредит маблағларини жалб этишнинг асосий шартларини белгилаб олишди.

Таъкидлаш жоизки, “Газпромбанк” “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг кўп йиллик ва ишончли ҳамкори бўлиб, “Шўртан газ кимё комплексининг тозаланган метани негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш”, Шўртан газ кимё мажмуаси ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш”, "Сечанкўл", "Оқжар" ва "Чимбой" инвестиция блокларида табиий газ қувурларини ўтказиш, шунингдек, "Ўрга", "Оқчалак" ва "Чандир" гуруҳи конларини ишлаб чиқиш каби инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда иштирок этади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|