“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси “Газпромбанк” АЖнинг ижрочи Вице-президенти билан учрашди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 4 март куни “Ўзбекнефтгаз” AЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев “Газпромбанк” AЖнинг ижрочи Вице-президенти Вячеслав Охотин билан учрашди.

Шуни таъкидлаш жоизки, “Газпромбанк” АЖ “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг углеводород хомашёсини қазиб чиқаришни кўпайтириш ва қайта ишлашга қаратилган йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда стратегик ҳамкори ҳисобланади.

Жумладан, “Газпромбанк” АЖ “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг кўп йиллик ва ишончли шериги сифатида, қайсики, “Шўртан газ кимё мажмуасининг тозаланган метани негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш”, “Шўртан газ кимё мажмуасида ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш”, “Сечанкул”, “Оқжар” ва “Чимбой” инвестиция блоклари, шунингдек, “Ўрга”, “Ақчалак” ва “Чандир” гуруҳи конларида геология-қидирув ишларини амалга ошириш инвестиция лойиҳаларини, шунингдек, “2017–2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб чиқаришни кўпайтириш дастури”нинг биринчи босқичини молиялаштириш учун 1,3 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратган.

Шу билан бирга, “Ўзбекнефтгаз” AЖ ва “Газпромбанк” АЖ эришилган натижалар билан тўхтамай, ҳамкорликнинг янги йўналишларини ривожлантиришда давом этмоқда.

Шунингдек, томонлар “2017–2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб чиқаришни кўпайтириш дастури” ва “2021–2022 йилларда геология-қидирув ва бурғилаш ишларини олиб бориш дастур”ларининг иккинчи босқичини молиялаштиришни ташкил этишда фаол ҳамкорлик қилмоқда.

Учрашув давомида томонлар юқорида айтиб ўтилган лойиҳаларни амалга ошириш учун “Газпромбанк”дан кредит маблағларини жалб қилишнинг асосий шартлари бўйича келишув ҳолатини муҳокама қилишди ва ҳамкорликнинг кейинги босқичларини белгилаб олишди.

Таъкидлаш жоизки, углеводород хомашёсини қазиб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган ушбу саъй-ҳаракатларнинг барчаси Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолисини ўз вақтида энергия ресурслари билан таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|