“Ўзбекнефтгаз”: “Янгиказган” конидаги Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасига замонавий сарф ўлчаш жиҳози ўрнатилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Янгиказган” конидаги Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасида газ сифатини талаб даражасида тайёрлаш ва рақамлаштириш бўйича модернизация ишлари олиб борилди.

“Янгиказган” кони 1967 йилда ишга туширилган бўлиб, лойиҳа бўйича мавжуд 3 та сепараторда қатлам суюқликлари ва механик бирикмаларни ажратиб олиш ишлари амалга оширилади.

Республика аҳолисини тоза, сифатли табиий газ билан таъминлаш ва узатилаётган табиий газ ҳисобини аниқ юритилишини таъминлаш мақсадида жорий йилда кондаги Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасида модернизация ишлари амалга оширилди.

Ушбу модернизация ишлари давомида қурилмага сепаратор, дегазатор, шамоллаткич, ажраткич жиҳозлари ва беркитувчи зулфинлар “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли бошқармаларнинг ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда таъминланди.

Қурилиш-монтаж ишлари “Нефть газ қурилиш ва таъмирлаш” АЖ жамоаси томонидан муваффақиятли якунланиб, фойдаланишга топширилди.

Бунинг натижасида қурилмада рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича замонавий сарф ўлчаш жиҳози ўрнатилиб, масофадан бошқариш ишлари амалга оширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|