“Ўзбекнефтгаз”: Қурилмалардаги газ турбинали двигателлар украиналик мутахассислар ҳамкорлигида таъмирланмоқда

Бош саҳифа Русский

COVID-19 пандемияси сабабли турли чеклашларга қарамай, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ишчи-ходимларининг фидокорона меҳнатлари эвазига ишлаб чиқариш ҳажми режа асосида бажарилмоқда.

Конлардан газ қазиб чиқаришнинг 90 фоизидан ортиғи компрессор станциялар орқали амалга оширилади. Станцияларнинг узлуксиз ишлаши учун эса қурилма, компрессор ва двигателларни ўз вақтида алмаштириш, регламент ва капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш мажбуриятини юклайди.

Шуларни ҳисобга олган ҳолда, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги нефть ва газ қазиб чиқарувчи бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш мақсадида, таъмирга муҳтож бўлган газ генераторли двигателларни таъмирлаш учун Украинанинг “МоторСич” АЖ билан шартнома тузилди. Ушбу шартномага асосан, шу кунга қадар 8 та НК-16-18 СТ русумли газ турбинали двигатель – Россия давлатига, 4 та АИ-336-2-8 русумли газ генератори – Украина давлатига, битта LM-2500 газ генератори – Германия давлатига таъмирлаш учун жўнатилди.

Айни пайтда Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва “Муборак” газни қайта ишлаш заводига тегишли 2 та НК-16-18 СТ русумли газ турбинали двигателлар “КМПО” АЖда 4 кун (ҳар бир двигатель учун) давомида дефектация ишлари видео-конференция орқали амалга оширилди. Ҳозирда ушбу двигателларда таъмирлаш ишлари бошланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|