“Ўзбекнефтгаз”: Товар (иш, хизмат) етказиб берувчилар томонидан жами 38 та ҳолатда 6.1 млрд сўмлик шартнома мажбуриятлари қўпол равишда бузилган

Бош саҳифа Русский

Бугунги кунда дунё бўйлаб давом этаётган бир томондан жадал ривожланиш, иккинчи томондан таҳликали коронавирус пандемияси билан боғлиқ глобал инқироз даврида иқтисодий ҳамкорларни, бизнес шерикларни ёки контрагентларни ишончли ва халол бўлиши, муносабатларни ўзаро манфаатли тарзда тўғри йўлга қўйилиши жуда ҳам муҳим ҳисобланади.

Фото:

“Ўзбекнефтгаз” АЖда Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан 2020 йил ва 2021 йилнинг ўтган даврида тизим корхоналари билан имзоланган шартномаларни ижроси, мажбуриятларни асоссиз ва сурункали равишда бузиб келаётган контрагентлар ўрганиб таҳлил қилинди.

Хусусан, Молиявий ва комплаенс назорат департаменти томонидан ўтказилган ўрганишларда товарларни (иш, хизмат) вақтида етказиб бермаслик, сифатсиз, муддати ўтган ёки техник топшириқларга номувофиқ бўлган товарлар етказилиши, шунингдек, шартнома шартларига кўра зиммасига олган мажбуриятларни етарли даражада бажармаслик ва ўз вазифасига совуққонлик билан муносабатда бўлиши ҳолатлари юзасидан 120 та шартномалар бўйича муаммоли ва ишончсиз контрагентлар мавжудлиги аниқланди.

Жумладан, Жамият тизим корхоналарига товар (иш, хизмат) етказиб берувчилар томонидан жами 38 та ҳолатда 6,1 млрд сўмлик сифатсиз ёки техник топшириқ талаблари бажарилмаган ҳолда моддий қимматликлар (хизматлар) етказилиши натижасида шартнома мажбуриятларини қўпол равишда бузилишига йўл қўйилган.

Шундан, тизим корхоналари (бошқарма, завод, нефть базалари) мутасадди ходимлари билан ҳамкорликда кўрилган чора тадбирлар натижасида ишончсиз ва муаммоли контрагентлар билан имзоланган шартномалар доирасида жами 82 та ҳолатда 3,3 млрд сўм миқдоридаги зарар етказилишини олди олинишига эришилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, “Ўзбекнефтгаз” АЖда шартнома мажбуриятларини амалга ошириш жараёнида юзага келган салбий ҳолатлар бўйича “шубҳали ва муаммоли контрагентлар рўйхати” шакллантирилиб, келажакда уларни алоҳида назорат тартибида ўрганиш ҳамда заруриятдан келиб чиқиб уларга нисбатан харид жараёнларидаги иштирокларига чекловлар қўллаш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Бу каби салбий холатларни бартараф этиш ва олдини олиш бўйича профилактик назорат ишлари давом эттирилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|