“Ўзбекнефтгаз”: 2020 йилнинг ўтган 9 ойида геология-қидирув ишлари вазифалари самарали ўтказилди

Бош саҳифа Русский

Йил бошида “Ўзбекнефтгаз” Бошқаруви раиси бошчилигида геология-қидирув ишларини олиб бориш бўйича “2020 йилги “Ўзбекнефтгаз” АЖ бўйича углеводород хомашё базасини қайта тиклаш ва ривожлантириш дастури” ишлаб чиқилган эди.

Дастурда 750 кв км ҳажмда 3Д сейсмик қидирув ишларини бажариш, 4 та янги майдонда излов бурғилаш ишларини бошлаш, 70,0 минг погон метр ҳажмда излов-қидирув бурғилаш ишларини амалга ошириш, 25 та қудуқни қурилиш билан тугатиш ва табиий газ захираларини 18,0 млрд куб метрга, газ конденсати захираларини 600,0 минг тоннага ўстириш режалаштирилган.

Дастур доирасида жорий йилнинг январь–сентябрь ойларида “Учқир” ва “Газли” майдонларида 570 кв км ҳажмда (100%) 3Д сейсмик қидирув ишлари бажарилди. 23 та қудуқ қурилиш билан тугатилди (100%). 4 та янги майдонда (100%) излов бурғилаш ишлари бошланди. 62,632 минг погон метр (111,8%) ҳажмда излов-қидирув бурғилаш ишлари амалга оширилди.

Натижада, табиий газ захиралари 13,018 млрд куб метрга (100,1%), газ конденсати захиралари 552,3 минг тоннага (122,7%) ўстиришга эришилди ва янги Ўртақум ва Жанубий Аккум газ конденсат конлари очилди.

Йил якуни билан 750 кв км ҳажмда (100%) 3Д сейсмик қидирув ишларини бажариш, 5 та янги майдонда излов бурғилаш ишларини бошлаш (125%), 86,3 минг погон метр (123,3%) ҳажмда излов-қидирув бурғилаш ишларини амалга ошириш, 35 та излов-қидирув ва параметрик қудуқларини қурилиш билан тугатиш (140%), 20 млрд куб метр табиий газ (қўшимча 2 млрд) (111,1%), 620 минг тонна газ конденсат захираларини (қўшимча 20 минг) (103,3%) ўстириш кутилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|