“Ўзбекнефтгаз”: Пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасида таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда

Бош саҳифа Русский

Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмасининг 1-навбати огоҳлантирилган режали тўла таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун тўхтатилди. Таъмирлаш ишларини режалаштиришда ҳозирги кунда “ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани” МЧЖга қарашли конларда таъмирлаш ишларини бажарилиши эвазига умумий газ сарфини қисқартирганлиги ҳисобга олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 9 январда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг 2020–2022 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида мавжуд Пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасининг 1-навбатида модернизация лойиҳаси доирасида бир қатор ишлар режалаштирилган.

Жорий йилнинг апрель ойида “оловли ишлар” тадбири доирасида қурилманинг 1-навбатидаги мавжуд “К-1” колоннасининг ички элементлари Россиянинг “НИПИ Петон” компанияси вакиллари иштирокида алмаштирилади. Бундан ташқари, қурилмада технологик жараёнларнинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида кўзда тутилган “Т-3/1,2”, “С-1,2” аппаратларига метанол пуркаш тизими учун форсункалар ўрнатиш ҳамда маънан эскирган арматура ва “КРУ-1”, “КРУ-2” клапанлари янгиланади.

Айни пайтда қурилмада таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эҳтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган. Олиб борилган таъмирлаш ишлари натижасида қурилманинг куз қиш мавсумида барқарор ишлашни ва белгиланган режа кўрсатгичлари бажарилишини таъминлашга эришилади.

Маълумот учун: “Шўртан нефть газ қазиб чиқариш бошқармаси” Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган. Пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмаси 1-навбати 1997 йилда ишга туширилган бўлиб, бир йилда 3 млрд куб метр табиий газни қайта ишлаб 40 минг тонна суюлтирилган газ ва 12,0 минг тонна газ конденсати ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|