“Ўзбекнефтгаз”: “Гирсан” ва “Чўлқувар” конларида винтли компрессор станцияларнинг қурилиши бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди

Бош саҳифа Русский

Конлардаги қудуқлар узоқ вақт ишлатилиши натижасида қатлам босимининг табиий тушиши кузатилиб, газ қазиб олиш хажмларида камайиш кузатилади. Бунинг олдини олиш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги “Гирсан” ва “Чўлқувар” конларининг қудуқларидан қазиб олинаётган табиий газни қазиб чиқариш, транспортировка қилиш учун комплекс иншоотлар қуриш зарурати талаб этилмоқда.

“O‘ZLITINEFTGAZ” АЖ томонидан “Гирсан” ва “Чўлқувар” конларидан қазиб олинаётган газни комплекс тайёрлаб, узатиш учун мақбул ечимларни танлаш борасида ишлар олиб борилмоқда. Ушбу конларда винтли компрессор станцияларини қуриш – оптимал ечим деб топилди.

“Гирсан” конида винтли компрессор станциясининг қурилиши натижасида бир кунда қудуқлардан 123,0 минг, йилига 41,0 млн куб метр табиий газ қазиб олиш имконияти яратилади.

“Чўлқувар” конида винтли компрессор станциясининг қурилиши натижасида эса, бир кунда 535,0 минг куб метр, бир йилда 177,0 млн куб метр табиий газ қазиб олиниб, транспортировка қилишга эришилади.

2015 йилда “Гирсан” конида газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси ишга туширилган. Ушбу қурилма 1 млрд куб метр газни бирламчи тозалаш қувватига эга бўлиб, механик бирикмалар ва қатлам сувларидан тозаланган газ коллекторлар ёрдамида “Чўлқувар-Гирсан-Култак” газ қувури орқали “Култак” газ тозалаш иншоотига етказилади.

Бугунги кунда “Гирсан” ва “Чўлқувар” конларида қурилиши режалаштирилаётган винтли компрессор станциялари бўйича лойиҳа ишлаб чиқилмоқда. Ушбу компрессор станциялари жорий йилнинг якунида ишга туширилиши кўзда тутилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|