“Ўзбекнефтгаз” АЖ турли веб-сайт ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини фирибгарлар тузоғидан огоҳлантиради (Фото)

Бош саҳифа Русский

https://drew-investion.online/ веб-сайти орқали фойдаланувчиларни сохта лойиҳада фаол иштирок этишга ундовчи видео лавҳа нашр этилган ва бунинг учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинган.

Ушбу сайтда эълон қилинган видеолавҳада “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг инвестиция лойиҳаларга маблағ тикиб, катта фойда олиш мумкинлиги таъкидланган. Бунга мисол тариқасида акциядорлик тасарруфидаги Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Муборак газни қайта ишлаш заводи ва “UNG Petro” корхонаси оид маълумотлар келтирилган.

Одамларни ишончига кириш мақсадида сохта суҳбатлар уюштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ушбу лойиҳа ва у ҳақдаги видеороликни “Ўзбекнефтгаз” АЖга расман тегишли эмаслигини маълум қилади.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ушбу лойиҳада иштирок этмасликка ва фирибгарлардан огоҳ бўлишликка чақиради.

Соҳага тегишли барча ишончли хабар ва эълонларни “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг қуйидаги расмий саҳифаларидан олишингиз мумкин:

• web-site https://www.ung.uz/;

• Telegram https://t.me/ao_uzbekneftegaz;

• facebook https://www.facebook.com/aouzbekneftegaz;

• instagram https://www.instagram.com/uzbekneftegaz_;

• teletype (https://teletype.in/@uzbekneftegaz,

• vk https://vk.com/uzbekneftegaz.

Маълумот ўрнида эслатиб ўтиш жоизки, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуннинг 121-моддаси, 2-қисмига мувофиқ, веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан, блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборотни жойлаштиришдан аввал унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек, жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда, уни дарҳол ўчириб ташлаши шарт.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|