“Ўзбекнефтгаз” АЖ: Мутахассислар Буюк Британиянинг “Globuc” компанияси томонидан ташкил қилинган онлайн конференцияда иштирок этишди (Фото)

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг мутахассислари Буюк Британиянинг “Globuc” компанияси томонидан 2020 йилнинг 9-10 июль кунлари ташкил қилинган онлайн конференцияда иштирок этишди.

Конференцияда МДҲ давлатлари томонидан нефт ва газ кимёси бўйича қилинаётган янги лойиҳалар муҳокама қилинди. Шунингдек, лойиҳаларни молиялаштиришнинг янгича усуллари, бозор талабидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган маҳсулотлар бўйича стратегик қарорлар қабул қилиш тўғрисида музакоралар олиб борилди.

Шунингдек, табиий газни қайта ишлаб юқори қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва уларни эскпорт қилиш лойиҳалари тўғрисида МДҲ давлатларининг соҳа мутахассислари фикр ва тажриба алмашишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|