November 16, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ корхоналари ҳамда маҳаллий ёшлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси ва Қашқадарё вилояти ҳокимияти ҳамкорлигида акциядорлик жамиятининг вилоят ҳудудида жойлашган нефть ва газ корхоналари ва маҳаллий ёшлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Ушбу турнирни ташкил этишдан мақсад ёшларнинг билим салоҳияти ошириш, дунёқарашини кенгайтиришдан иборат.

Турнир Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида бўлиб ўтди. Унда Муборак, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ кимё мажмуаси, “Uzbekneftegaz GTL” заводи, “Қарши нефть базаси” МЧЖ ходимлари ҳамда Қашқадарё вилояти ёшларидан ташкил топган 10 та жамоа қатнашишди.

Турнирни очиқ ва шаффоф ўтказиш, жамоаларни кузатиб туриш мақсадида, бетараф назоратчилар танлаб олинди. Иштирокчиларга ҳар бир савол учун 60 сониядан вақт ажратиб берилди. Ўйин якунида ҳамма баллар ҳисоблаб, юқори кўрсатгичга эришган жамоалар биринчи, иккинчи ва учинчи ўрини эгаллашди.

Ўйин натижаларига кўра, биринчи ўринни “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ жамоаси, иккинчи ўринни “Қашқадарё вилояти ёшлари” жамоаси ва учунчи ўринни “Uzbekneftegaz GTL” заводи жамоалари эгаллашди.

Турнир сўнггида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ёшлар етакчилари кенгаши раиси Неъматхонов Азизхон барча иштирокчиларни иштироклари учун миннатдорчилик билдириб, ёшларга улкан муваффақиятлар тилади.

Ғолиб жамолар “Ўзбекнефтгаз” АЖ номидан қимматаҳо совғалар билан тақдирлади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|