“Uzbekneftegaz GTL” қурилиши йил якунига қадар тугатилиши бўйича Президент томонидан топшириқ берилди

Баъзи манбалар қурилиш ишларини йил охирига қадар уддалаб бўлмаслигини айтмоқда. Шу ростми?

30 ноябрь куни АОКА пресс-холида ўтказилган матбуот анжуманида “ZO‘R TV” телеканалининг “Бу кун” дастури мухбири томонидан берилган ушбу саволга "Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан қуйидагича жавоб берилди:

– “GTL” заводи дунёда “тўртлик”ка кирадиган заводлардан биттаси ҳисобланади. Ушбу заводнинг қурилишига пандемиянинг озгина таъсири бўлгани рост.

Июль ойида 12 минг ишчидан 8 минг нафари кетиб қолди. Июлда ҳамкорлар билан келишилган ҳолда телевидение орқали ишга қабул қилиш бўйича эълон бердик. Натижада, 10 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг орасидан муносибларини танлаб олдик. Шундай қилиб, завод қурилишида сентябрь ойида 4 минг, октябрга келиб 11 минг нафар ишчи ишлай бошлади.

Хабарларингиз бор, қурилишдаги ишчилар сонининг кўпайиб кетиши ҳисобига бошқариш тизими озгина оғирлашгани натижасида объектда нохуш вазиятлар юзага келди. Ва бу қисқа фурсат ичида бартараф этилди. Заводнинг қурилиш ишлари йилнинг якунига қадар тугалланади. Ундаги созлаш ва ишга тушириш ишлари кейинги йилда давом эттирилади. Асосий иш – заводни созлаш ва ишга тушириш ишлари бўлгани учун, бу жараёнга етук мутахассислар керак. Шунинг учун айтаманки, 1 январгача қурилиш ишлари тугайди.

2020 йилнинг октябрь ойида “Uzbekneftegaz GTL” заводининг асосий подстанциясига “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ тизимидан электр энергия қабул қила бошланди. Мана шундай қилиб, завод қурилишини якунлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|