“Ўзбекнефтгаз”: Фарғона нефть ва газ саноати коллежининг кундузги, сиртқи, кечки таълим шаклларига 680 та ўрин ажратилди

Бош саҳифа Русский

Сўнгги йилларда нефть ва газ соҳасига қизиқувчи ёшлар сони ортиб бораётгани ҳолда, уларнинг таълим ва касб ўрганиш имкониятларини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимизнинг 2021 йил 7 майдаги “Нефть-газ ҳамда электр энергетика соҳалари учун малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарорига биноан 2021–2022 ўқув йили қабул квоталари таълим муасссалари Васийлик кенгаши қарори билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ, “Худудгазтаъминот” АЖ шунингдек, бошқа ташкилотлар ҳақиқий эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда тасдиқланди.

Унга кўра, жорий йилда Фарғона нефть ва газ саноати коллежига кундузги таълим шаклига 305 та, сиртқи таълим шаклига 325 та, кечки таълим тизимига 50 та ўрин ажратилди.

Ўқув жараёнида фанларни комплекс ёндошув кўникма ва билимларини касбий фаолиятда қўллашга қаратилган. Профессионал таълимда амалий машғулотлар орқали босқичма-босқич “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналари тасарруфидаги корхоналарда ўзлари орзу қилган касбларининг сир асрорларини ўрганишади.

Бундан ташқари, моҳорат сабоқларини тўғридан-тўғри “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ, “Фарғона иссиқлик электр маркази” АЖ, “Асадбек Фарғона Замин” МЧЖ, “OLTIARIQ OIL GRAND” МЧЖ, Олтиариқ туман электр тармоқлари корхонаси, Андижон вилояти Булоқбоши туман сув истеъмолчилари уюшмаларининг ўзида ўзлаштирадилар.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|