“Ўзбекнефтгаз”: “Гулистон нефть базаси” МЧЖ филиали фавқулодда вазиятларга шайлик ҳолати назоратдан ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

2020 йил 11 декабрь куни “Гулистон нефть базаси” МЧЖнинг Сирдарё филиалида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ўқув машғулоти ўтказилди.

Унда филиал ишчи ходимлари, 4 та ўт ўчириш гуруҳи, битта тез ёрдам машинаси, ФВБнинг 15 нафар қутқарувчиси иштирок этди.

Ўқув машғулотида автоёнилғикашларга нефть маҳсулотлари қуйиш эстакадасида техник носозлик сабабли чиққан аланга бартараф этилди.

Шунингдек, филиал ҳудудида техник носозлик туфайли сунъий содир этилган ёнғин бартараф этилди ва олов ичида қолган ишчи ходим қутқариб олинди ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.

Объектда содир бўлган фавқулодда ҳолатлар фуқаро муҳофазаси тузилмалари ва туман фавқулодда вазиятлар тизими хизматлари билан биргаликда белгиланган вақтда, техник хатоларсиз, намунали бартараф этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|