“Ўзбекнефтгаз”: Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмаларида тўла таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, Газли газни қайта ишлаш заводида газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 1-сонли технологик қурилмалари огоҳлантирилган режали тўла таъмирлаш учун тўхтатилиб, таъмирлаш ишлари якунига етказилди.

Қурилмада таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эхтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган. Қурилмани сифатли таъмирлаш натижасида куз-қиш мавсумида тўхтовсиз барқарор, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсатгичларининг ўз вақтида бажарилишига эришилади.

Шунингдек, Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 1-сонли қурилмасини таъмирлашга тўхтатилган даврда заводдаги газни қайта ишлаш қурилмаларининг иш режимлари оптималлаштирилди. Натижада қайта ишлаш жараёнига узатилаётган умумий газ хажми кунлик 1,5 млн куб метрга қисқартирилишининг олди олинди.

Айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва завод мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан қурилмани барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш учун режали таъмирлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Маълумот учун: Газли газни қайта ишлаш заводи Бухоро вилояти, Ромитон туманида жойлашган. “Учқур” табиий газни олтингугурт бирикмалардан тозалаш 1-, 2-сонли қурилмалари эса 1980 йил ишга туширилган бўлиб, у газни олтингугурт бирикмаларидан тозалашга мўлжалланган. Қурилмаларнинг ҳар бири йиллик 500,0 млн куб метр газни қайта ишлаш қувватига эга.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|