January 20

“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 24 йиллик фаолиятидаги энг юқори кўрсатгични қайд этди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” AЖ томонидан нефтни қайта ишлаш заводларига замонавий илғор инновацион технологиялар, юқори самарали ускуналар, янги материаллар, шу жумладан янги катализаторлар, йирик инвестиция лойиҳаларини жалб этиш орқали нефть ва газ саноатини ривожлантириш бўйича мақсадли ишлар олиб борилмоқда.

Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ кимё саноатини ривожлантириш, ‎нефть маҳсулотларини диверсификация қилиш, қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ҳамда юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Олиб боирлган саъй-ҳаракатлар натижасида қисқа вақт ичида “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналарида “ISO 9001” сифат менежменти тизими, “ISO 45001” соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини бошқариш тизими, аэрокосмик сериядаги “AS9100D, ISO 50001” энергия менежменти тизими ва “ISO 14001” атроф-муҳит стандартлари жорий этилди.

Жумладан, 2020-2021 йилларда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводидаги қурилмаларнинг қувватларини ошириш ҳамда юқори қўшилган қийматга эга нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш дастури доирасида таркибида ултра паст даражада олтингугурт бўлган Евро-4,5 экологик дизель ёқилғиси, эксплуатацион хоссалари яхшиланган “Аи-95” “QuWatt” русумидаги бензин, техник суюқ кислород ва Ўзбекистон тарихида илк маротаба “АИ-98” русумли юқори октанли бензин ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖда 2020 йилда 843,9 минг тонна автобензин ишлаб чиқарилиб, заводнинг 23 йиллик тарихидаги энг юқори кўрсаткичга эришилган бўлса, 2021 йил якуни билан ушбу кўрсаткични 874,9 минг тоннага кўпайтиришга эришилди.

Заводда 2021 йил якуни билан жами 391,9 минг тонна дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилган бўлиб, шундан 47,9 минг тоннаси “Евро-4” ҳамда 33,7 минг тоннаси “Евро-5” экологик дизель ёнилғиси улушига тўғри келади.

Жорий йил якунига қадар республика истеъмолчилар талабларидан келиб чиққан ҳолда, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан:

- 965,0 минг тонна Автобензин;

- 487,0 минг тонна Дизель ёнилғиси;

- 99,7 минг тонна Авиакеросин;

- 80,1 минг тонна мазут ёнилғиси етказиб берилган.

Шуни такидлаб ўтиш кераки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхоналарда ишлаб чиқарилган барча нефть маҳсулотлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 апрелдаги ПҚ-4664-сон қарори асосида тўлиқ бозор механизими тамоилларига амал қилган ҳолда республика истеъмолчиларига етказилиб берилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|