“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ишчилари “Мўйноққа мадад” эковеломарафонда иштирок этишди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Экологик партияси, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Велосипед спорти Федерацияси ва бошқалар ҳамкорлигида ташкил этилган “Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафонининг Бухоро вилояти босқичи старт олди.

“Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафонининг Бухоро вилояти босқичига Бухоро шаҳар марказий деҳқон бозорида старт берилди.

Тадбирнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Б.Зарипов ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Н.Обломуродовлар сўзга чиқди.

Шундан сўнг, Экопартия раҳбари ҳамда вилоят ҳокими бошчилигида веломарафончилар манзил сари одимлади.

“Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи ишчи-ходимлари экологик акцияларнинг мунтазам иштирокчиларидир.

Завод ишчи-ходимлари атроф-муҳитни, экологияни яхшилашга қаратилган тадбирларни доим қўллаб-қувватлайди, эътибор қаратади.

Бугунги хайрия веломарафонида ҳам Завод ишчи-ходимлари фаол иштирок этишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|