February 4, 2022

“Андижон нефть базаси” ва “Жиззах нефть базаси” МЧЖлари ишчилари томонидан ижтимоий тармоқлар орқали йўлланган мурожаатларга “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг расмий муносабати

Бош саҳифа Русский

Ижтимоий тармоқларда “Андижон нефть базаси” МЧЖнинг ишчи ходимларга нисбатан ноқонуний муносабатда бўлинаётганлиги ҳамда “Жиззах нефть базаси” МЧЖ Дўстлик филиали ҳайдовчиларининг машиналари олиб қўйилгани натижасида ишсизликдан қийналаётганлиги шикоят қилинган мурожаатлар эълон қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ушбу иккала ҳолат юзасидан тезкор ишчи гуруҳи тузилиб, воқеа жойида ўрганиш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилади.

Ҳолат батафсил ўрганилгач, якуни хулосалар ва кўрилган чоралар бўйича қўшимча хабар берилади.

Маълумот учун таъкидлаш жоизки, коррупцияга қарши курашиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг буйруғига асосан режали, мавзули, тезкор ва масофавий ўрганишлар ҳамда хизмат текширувлари ўтказиш учун “Молиявий ва комплаенс назорати” департаменти ташкил этилган.

Ушбу департамент айнан комплаенс соҳасидаги қонун, қоида ва стандартларга мувофиқликни, шу жумладан, коррупцияни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар бажарилишини ҳамда манфаатлар тўқнашувларини меъёрий ҳужжатларга асосан бошқарилишини назорат қилади, масъул мансабдор шахслар фаолияти бўйича мақсадли ўрганишларни ўтказади.

Соҳага оид қонун бузилиш ҳолатларга гувоҳ бўлганлардан, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг (71) 207-27-72 рақамли ишонч телефонига мурожаат қилишлари сўралади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|