“Ўзбекнефтгаз”: Мутaхaссислaр учун хaлқaро стaндaртлaрнинг асосий тушунчаларига бағишланган ўқув семинaри ўткaзиди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” AЖ Саноат ва экологик хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаментининг 2021 йилга мўлжалланган иш режасига асосан, 2021 йил 20 август куни Хавфсизлик маданиятини ривожлантириш, хавф ва рисклар бўйича ишлаш бўлимининг мутахассислари томонидан ўқув семинари ташкил қилинди.

Унда “Ўзбекнефтгаз” AЖ тизимидаги Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан ва Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 20 нафардан ортиқ ходимлар иштирок этишди.

Вебинар “ИСО 45001:2018” ва “ИСО 14001:2015” Халқаро стандартларининг асосий тушунчалари ва “Ўзбекнефтгаз” AЖ билан пудратчи ташкилотлар ўртасида шартнома тузишда тақдим этиладиган саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги соҳасидаги низомининг моҳиятини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди.

Шунингдек, семинар давомида стандартлар тарихидан маълумотлар, хавфсизлик маданиятининг тушунчаси, соғлиқни муҳофаза қилиш ва хавфсизликни таъминлаш тизимини бошқариш ҳақида ҳам тушунчалар берилди.

Семинар сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олишди, мавзуга доир муҳокамалар ўтказилиб, ўзаро фикр алмашишди.

Саноат ва экологик хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаментининг етакчи мутахассиси Лазиз Aбдуллаев тайёрлади

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|