February 8

“Ernst & Young” аудиторлик компанияси “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг бирламчи оммавий акцияларни жойлаштиришга тайёрлиги бўйича дастлабки ҳисоботини тақдим этди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖни жаҳон стандартларига жавоб берадиган халқаро миқёсда тан олинган оммавий компанияга айлантириш мақсадида бир қатор трансформация жараёнлари амалга оширилмоқда.

“Ernst & Young” аудиторлик компанияси “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг бухгалтерия ва молиявий ҳисоботлари йўналишида IPO (бирламчи оммавий акциялар)ни жойлаштириш мақсадида тайёрлигини баҳолаш бўйича зарур ишларни амалга оширди ва натижалар асосида дастлабки ҳисоботни тақдим этди.

Натижаларга кўра, “Ernst & Young” аудиторлик компанияси ҳисобот жараёнлари ва АКТ ечимлари билан боғлиқ энг муҳим йўналишларини аниқлади ҳамда таклифлар киритди.

Айни пайтда муаммоли йўналишларни тўлиқ қамраб олиш ва уларни бартараф этиш йўлларини излаш бўйича масъул бошқармалар ўртасида ишчи йиғинлар ўтказилмоқда.

Ушбу учрашувлар якунида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Ernst & Young” аудиторлик компанияси ўртасида ўрганилган муаммоларни бартараф этиш бўйича икки томон ҳам тегишли топшириқларни олишди ҳамда ушбу йўналишда ишларни жадаллаштиришни келишиб олишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|