March 12

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигида ўтказилган йиғилишда нефть базаларнинг фаолияти кескин танқид қилинди ва мавжуд муаммолар ўрганилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида Республика иқтисодиёти тармоқлари ва аҳолисини нефть маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, нефть базалар фаолияти самарадорлигини ошириш, дебитор қарздорликларни ундириш бўйича 2021 йил якуний натижалари ҳамда жорий йил учун устувор вазифалар таҳлилига оид йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш аввалида жаҳон бозорида нефт хомашёси ҳамда нефть маҳсулотларининг нархи кескин ошиб бораётганлигини инобатга олиб, Республикамиз истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан таъминлашда узилишларга йўқ қўймаслик мақсадида, нефть базалар томонидан нефть маҳсулотлари захираларини яратиш зарурлиги, бу ҳозирда долзарб вазифалардан бири эканлиги таъкидланди.

Бошқарув раиси истеъмолчиларга нефть маҳсулотлари, жумладан, автобензин етказиб берилиши бўйича керакли чора-тадбирлар амалга оширилаётганига қарамай, жойларда айрим раҳбарлар ҳамда масъулларнинг ўз вазифасини бажарилмаётганлиги ҳолатлари аниқланаётганини кескин танқид қилди.

Ҳозир ошкоралик, очиқлик сиёсати юритилаётганини ҳар бир раҳбар ёдда тутиши кераклиги ҳамда нефть база фаолиятини яхшилаш, самарадорликни ошириш учун виждонан ишлаш кераклиги билдирилди.

Нефть базаларнинг ўтган давр мобайнидаги фаолияти таҳлил қилинганда, дебитор қарздорликни ундириш бўйича кўрилаётган чоралар ўта қониқарсиз аҳволда эканлиги, 2021 йилда дебитор қарздорлик 2,4 баробарга ошгани, талон-тарожликлар, камомад ва мансаб ваколатини суистеъмол қилиш ҳолатлари ҳанузгача аниқланиб келинаётгани ачинарли аҳвол эканлиги айтилди.

Катта миқдорда қарздорлик Жиззах, Бухоро, Мароқанд, Қарши, Андижон ва Гулистон нефть базаларда сақланиб қолаётгани, айниқса, дебитор қарздорлик масаласида ижобий ҳаракатлар кўзга ташланмаётгани, умидсиз қарздорликнинг мавжудлиги ҳамда хатолар такрорланаётгани, тегишли раҳбарлар шу вақтга қадар тўғри хулоса чиқариб олмагани кескин танқид қилинди.

Мароқанд нефть базаси” МЧЖ директори в.в.б А.Икрамовга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш учун бир ойлик муддат берилди.

Йиғилиш сўнггида, аниқланган хато-камчиликларни бартараф этиш, зарар ва камомадларни ўз вақтида қоплаш, мавжуд дебитор қарздорликларнинг ундирилишини таъминлаш, айбдор ходимларга нисбатан чоралар кўриш, салбий ҳолатларга тегишли ҳуқуқий баҳо берилиши бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|