“Ўзбекнефтгаз”: Бошқармалар ва заводларнинг 2022 йилда кимёвий реагентларга бўлган эҳтиёжи ўрганилмоқда

Бош саҳифа Русский

2019 йил 9 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4388-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан жамият тасарруфидаги бошқармалар томонидан 2022 йилда табиий газни қазиб чиқариш прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилмоқда.

Қазиб чиқарилган табиий газни “O‘zDst 948:2016” талаблари даражасида тайёрлаш, қайта ишлаш ва истемолчиларга ўзлуксиз етказиб бериш учун ҳар-хил турдаги кимёвий ашёлар талаб этилади. Ҳозирги вақтда Углеводородлар қазиб чиқариш департаменти ва жамият тасарруфидаги бошқармалар ва заводлар мутахассислари билан ҳамкорликда кимёвий ашёларга бўлган талаб ўрганиб чиқилиб ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилмоқда.

Шу жумладан, диэтиленгликоль (ДЭГ), диэтаноламин (ДЭА), метилдиэтаноламин (МДЭА), цеолит CaA, NaA, катализатор, активлашган кумир, емирилишга қарши ингибиторлар, лаборатория таҳлилларини ўтказишга мулжаллаган бошқа турдаги кимёвий ашёларга бўлган талабномаларни умумлаштириш бўйича бир қанча ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштиришнинг янги тизимини жорий этиш бўйича масъулиятини янада ошириш тўғрисида”ги 2019 йил 24 августдаги ПҚ–4426 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида импорт қилинаётган маҳсулотлар ҳажмини қисқартириш ҳисобига валюта маблағларини тежаш учун маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқилган кимёвий ашёларни ҳарид қилиш режалаштирилган.

Бундан кўзланган асосий мақсад-корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархини камайтириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ҳамда бугунги маҳаллий тадбиркорлик субъектларига замонавий нефткимё саноатининг корхонаси эҳтиёжлари учун маҳсулотлар етказиб бериш бўйича кенгроқ имконият яратиб беришдир.

Маълумот учун: Кимёвий реагентларнинг асосий вазифаси истемолчиларга етказиб берилаётган табиий газни “O‘zDst 948:2016” талаблари даражасида бўлишини таъминлаш.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|