“Ўзбекнефтгаз”: Жамиятнинг корпоратив Бошқарув тизими юқори баҳоланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли нефть ва газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш, сақлаш ва тарқатиш корхоналаридаги Бошқариш тизимини такомиллаштириш, ҳозирги давр талабига мос келишини таъминлаш мақсадида Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

“DEPOZIT SERVIS” МЧЖ мустақил ташкилоти томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ корпоратив бошқарув тизимини 2020 йил якунлари бўйича баҳолаш ишлари амалга оширилди.

Олиб борилаётган ишлар самараси ўлароқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖда корпоратив Бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижалари 736 баллни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 9,2% га кўпдир ва бу баҳолаш “юқори” деб эътироф этилади.

Хусусан, жамиятга қарашли бошқарма ва корхоналарда замонавий Бошқарув тизимлари — ISO, ERP, НИОКР ва бошқалар жорий этилиши тизими яхшиланди ва ахборот шаффофлиги таъминланди. Жамиятнинг корпоратив веб-сайтида ва корпоратив ахборот ягона порталида уч тилда: ўзбек, рус ва инглиз тилларида ахборотлар ошкор эълон қилинди.

Маълумот учун: “Ўзбекнефтгаз” АЖда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш “NAYMON INVEST CONSULTING “ МЧЖ томонидан ўтказилган ва 2019 йил якунлари бўйича 668 баллни ташкил этди.

Таъкидлаш жоиз, шу билан бирга, жамият томонидан корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига, давлат иштирокидаги корхоналар учун корпоратив бошқарув қоидаларига ва жамиятнинг ахборот сиёсатига риоя қилиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|