“Ўзбекнефтгаз”: Ходимлар “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

2021 йил 11 февраль куни Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида Андижон вилояти прокуратураси билан ҳамкорликда “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Бугунги кунда ислоҳотларимиз самараси кўп жиҳатдан тўртта муҳим омилга, яъни – қонун устуворлигини таъминлаш, коррупцияга қарши қатъий курашиш, институционал салоҳиятни юксалтириш ва кучли демократик институтларни шакллантиришга боғлиқ.

Мазкур семинарда вилоят прокуратураси терговчиси, Андижон Давлат университети ўқитувчиси ва корхонанинг барча ходимлари иштирок этдилар.

Семинар иштирокчиларига вилоят прокуратурасининг терговчиси томонидан Ўзбекистон Республикасининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда Жамиятнинг коррупцияга қарши кураш бўйича идоравий ҳужжатларнинг мақсад ва вазифалари тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

Ривожланган хорижий мамлакатларнинг жаҳон амалиётидаги мавжуд коррупцияга қарши тизимлари тўғрисида маълумотлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|