“Ўзбекнефтгаз”: “Ўзстандарт” агентлиги билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Нефть ва газ саноатида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш борасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Ўзстандарт” агентлиги билан келишув имзоланган.

Келишувга асосан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти метрология, автоматлаштириш ва стандартлаштириш бўлими мутахассислари ва “Ўзстандарт” Агентлиги мутахассислари томонидан ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган бир қанча ўлчов воситалари, назорат ўлчов асбобларининг қиёсловдан ўтказишдаги муаммолари ўрганилиб, ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхоналарда 220 дан ортиқ Кориолис эффекти асосида ишловчи масса сарф ўлчаш асбоблари ишлаб чиқаришда фойдаланиб келинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхоналарда ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган ушбу турдаги сарф ўлчаш асбобларининг ўз вақтида ва сифатли қиёслашини тизим таркибида ташкил қилиш учун ички имкониятлардан келиб чиқиб, қиёслаш ускунаси ишлаб чиқиш ҳамда тайёрлаш таклифи бўйича “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Ўзстандарт” Агентлиги мутахассислари билан музокаралар олиб борилди.

Масса сарфини ўлчовчи асбобларнинг қиёслаш ускунаси лойиҳаси устида ишлар олиб борилмоқда ва 2021 йилда ишга тушириш режалаштирилди. Ушбу қиёслаш ускунасини ишлаб чиқиш ва тизимда жорий қилиш натижасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ бўйича йилига 1 млрд сўм тежаб қолинади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|