“Газпромбанк” АЖ ва “Криогенмаш” ОАЖ раҳбарияти қурилиши якунланаётган “Uzbekneftegaz GTL” заводига ташриф буюрди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Газпромбанк” АЖ ва “Криогенмаш” ОАЖ раҳбарияти Қашқадарё вилояти Ғузор туманида қурилиши якунланаётган “Uzbekneftegaz GTL” заводининг қурилиш майдонига ташриф буюрди.

Ташриф давомида “Uzbekneftegaz GTL” заводи қурилишининг ҳозирги ҳолати, амалга оширилаётган қурилиш-монтаж, созлаш ва ишга тушириш ишларининг бориши ҳақида тақдимот ўтказилди.

Шунингдек, “Криогенмаш” ОАЖ томонидан лойиҳалаштирилган ва ҳозирда қурилиши давом этаётган ҳаво ажратиш қурилмаси билан яқиндан танишилди ва қурилмага оид бир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди.

“Газпромбанк” АЖ “Шўртан газ кимё мажмуасининг тозаланган метани негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этмоқда.

Ташриф дастури доирасида “Uzbekistan GTL” МЧЖ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Enter Engineering Pte. Ltd.” вакиллари билан учрашув ҳам ўтказилди.

Унда компаниялар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва амалга оширилаётган ишларни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|