“Ўзбекнефтгаз”: Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ёшлар ва ҳарбий хизматчилар ўртасида учрашув ташкил қилинди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Абдуллаев Меҳриддин Раззоқович ташаббуси билан Жамиятнинг аппарат ёшлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Тошкент ҳарбий округи ҳарбий хизматчиси, подполковник Кенжаев Зокир Оромович ва Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари, Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги ҳарбий хизматчиси, майор Қодиров Сардор Садирович билан учрашув ўтказилди.

Подполковник Кенжаев Зокир Оромович ўз нутқида мамлакатимиз Президентининг ҳарбий хизматчиларга йўллаган табрикномасини ўқиб эшиттирди ва ўз ҳаётини Ватанни ҳимоя қилишдек энг улуғ, олийжаноб ишга бағишлаган ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланганини таъкидлади.

Ҳарбий соҳага бўлаётган эътибор туфайли ҳарбий қисм ва муассасалар, дала ўқув майдонлари инфратузилмасини такомиллаштириш, юрт ҳимоясидек масъулиятли касб эгалари ва уларнинг оила аъзоларига қулай шарт-шароитлар яратиш, нафақадаги ҳарбийларнинг ижтимоий муҳофазаси каби масалаларга чуқур эътибор қаратилганини эътироф этди.

Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги ҳарбий хизматчиси, майор Қодиров Сардор Садирович бугунги кунда юртимиз аҳолисининг тинч яшашини таъминлашда амалга оширилаётган ишларни сўзлаб берди.

Ҳозирги кунда ҳаво кучларини ҳимоя қилишда ҳарбийларимизда барча замонавий техника қуроллари мавжудлиги, улар давлатимиз ҳаво чегарасини қай тарзда қўриқлаётганилиги тўғрисида маълумот берди.

Ташриф буюрган ҳарбийлар Мудофаа вазирлиги ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўртасидаги ҳамкорлик ҳақида ҳам фикр алмашдилар. Улар Жамиятимиз томонидан ёқилғи мойлаш материаллари ва бошқа эҳтиёжлар учун мавжуд бўлган товарлар етказиб берилаётганлигини айтиб ўтиб, ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Учрашув якунида, Жамиятимиз томонидан ҳарбий хизматчиларга иштироки учун миннатдорчилик билдирилиб, эсдалик совғалар топширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|