December 15, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Республика тармоқлараро саноат ярмаркасида нефть ва газ маҳсулотлари намойиш этилмоқда (Онлайн)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириқларига мувофиқ жорий йилнинг 14-18 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” павильонларида Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтади.

Ушбу тадбирни ташкил этишдан мақсад маҳаллий тадбиркорлар ўртасида қўшилган қиймат занжирларини шакллантириш ҳамда маҳаллий ва ташқи бозорларда муваффақиятли рақобатлашиш учун маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар сифатини яхшилашдан иборатдир.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳамда республикадаги йирик тармоқ корхоналари, вазирлик ва идоралар ўртасида тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтиришга қаратилган мазкур тадбирда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналар 2-павильонда алоҳида стенд билан иштирок этмоқда.

Ярмарка доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг саноат салоҳияти, хомашё ресурсларини қайта ишлаш ҳолати ва истиқболлари, ишлаб чиқариш инфратузилмаси, чет-эл инвесторлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар, импорт номенклатураси, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича лойиҳа таклифлари намойиш этилиши белгиланган.

Тадбир давомида инвестиция лойиҳалари ҳамда тармоқ корхоналари эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган товар ва хизматларни маҳаллийлаштириш имкониятлари кўриб чиқилиб, кооперация алоқаларини йўлга қўйиш ва кенгайтириш бўйича аниқ шартномалар имзоланади.

Барча тадбиркорлик субъектларини “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан саноат кооперацияси алоқаларини ўрнатишга таклиф этамиз!

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|