“Ўзбекнефтгаз”: “Ҳожиказғон” конида қайта таъмирланган қудуқдан табиий газ ва газ конденсати қазиб олина бошланди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Ҳожиқазғон” конидаги бир қанча қудуқларда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, 51-сонли қудуқда ҳам капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди. “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан олиб борилган капитал таъмирлашдан сўнг, қудуқ ишга туширилди.

Ушбу қудуқда 1975–1967 ва 1936–1928 метр оралиқларида перфорация ишлари олиб борилди, ўзлаштириш натижасида қудуқдан ўртача кунлик 100 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Ҳожиқазғон” газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2006 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|