“Ўзбекнефтгаз”: “Муборак” газни қайта ишлаш заводининг Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқарувчи бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда заводлардаги ускуналарда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида йўлга қўйиш борасида қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, “Муборак” газни қайта ишлаш заводидаги 4-цехнинг Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 13-қурилмаси огоҳлантирилган режали тўла таъмирлаш учун тўхтатилиб таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Қурилмада таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эҳтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган. Сифатли таъмирлаш ишлари натижасида қурилманинг куз-қиш мавсумида тўхтовсиз ишлашини ва белгиланган режа кўрсатгичларини ўз вақтида бажарилишини таъминлаш кўзда тутилган.

Шунингдек, 4-цехга қарашли Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 13-қурилмасини таъмирлашга тўхтатилган пайтда, “Муборак” газни қайта ишлаш заводидаги газни қайта ишлаш қурилмаларининг иш режимлари оптималлаштирилди. Натижада қайта ишлаш жараёнига узатилаётган умумий газ ҳажми кунлик 3,0 млн куб метрга қисқаришининг олди олинди.

Айни пайтда Угеводородлар қазиб чиқариш департаменти ва завод мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан қурилмани барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш учун режали таъмирлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Маълумот учун: “Муборак” газни қайта ишлаш заводи Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1973 йилда ишга туширилган. 4-цехнинг Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 13-қурилмаси эса 1986 йил ишга туширилган. Ушбу қурилма газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасидан чиқаётган регенерация газларини юқори олтингугуртли ва карбонат ангидритдан тозалашга мўлжалланган. Унинг йиллик қуввати 1,5 млрд куб метр юқори олтингугурт бирикмали газини қабул қилишга мослашган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|