February 17

“Ўзбекнефтаз”: “Дояхотин” конидан заводга узатиладиган газ қувурлари модернизация қилинмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан конларда табиий газ ва газ конденсати қазиб чиқариш ҳажмини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли конларда табиий газни йиғиш ва узатиш тизимини модернизация қилиш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида бошқармага қарашли “Дояхотин”, “Жанубий Қулбешкак”, “Хожиқазғон”, “Қулбешкак”, “Миркомилқудуқ”, “Саватли”, “Шортак”, “Тўмарис” ҳамда “Ғарбий Ҳаққул” конларидан қазиб чиқарилиб, қайта ишлаш учун Газли газни қайта ишлаш заводига узатиладиган қувурлар модернизация қилинмоқда. Ушбу ишлар натижасида қувурларнинг газ узатиш қувватини ошириш орқали конлардаги қудуқлардан қазиб олинаётган табиий газни етказиб беришдаги йўқотишларнинг олдини олиш ва гидравлик қаршиликларни камайтириш билан қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтиришга эришилади.

Айни пайтда “Дояхотин” конидан заводгача бўлган оралиқдаги диаметри 1020 мм бўлган 47 км узунликдаги газ қувурини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳага асосан қурилиш-монтаж ва қувурларни етказиб бериш ишларига “Муборакнефтгазмонтаж” АЖ, “Жанубгазқурилиш” АЖ ҳамда "Бухорогазсаноатқурилиш" АЖ жалб қилинган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур газ қувурининг қурилиши “Жайхун”, “Киндерли” ҳамда “Каромат” каби истиқболли майдонларни ўзлаштириш орқали қазиб олиниши режалаштирилаётган табиий газни ҳам узатиш имкониятини яратади.

Маълумот учун: “Дояхотин” кони Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 2004 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|