“Ўзбекнефтгаз”: Бурғилаш бўйича супервайзерлик бўш иш ўринларига танлов асосида ишга таклиф этамиз

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятига бурғилаш технологияси бўйича 33 та супервайзерлик вакант лавозимига ишга таклиф этилади.

Ушбу лавозимнинг вазифалари ва функционал мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

– нефть ва газ қудуқларида бурғилаш ишлари бажарилишини, технологик материалларнинг сарфланиши ва сифатини назорат қилади;

– супервайзер – Буюртмачи томонидан тақдим этилган, геолого-техник лойиҳа ва ҳақиқий шароитларга мувофиқ, қудуқ қурилиш ишларини бажарилишини таъминлайди;

– Ўзбекистон Республикасининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ, саноат хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини, шунингдек, қудуқ қурилиши пайтида иш сифатини назорат қилади;

– мушкул ишларни бажаришда, натижаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқариш ишларини самарадорлигини ошириш методикасини танлаш бўйича тавсиялар беришда бевосита иштирок этади;

– юқори хавфли вазиятларни баҳолайди. Хатарларни бартараф этиш бўйича пудратчига тавсиялар беради;

– бахтсиз ҳодисалар, моддий зарар ва шикастланишлар содир бўлган объектларда ҳодисаларни текшириш комиссиясининг ишида бевосита иштирок этади;

– фавқулодда вазиятлар вужудга келганида дарҳол раҳбариятга хабар беради;

– ишлаб чиқариш жараёнлари тўғрисидаги маълумотларни аниқ ва тўғри ҳолатда раҳбарга етказади.

Номзодга қуйидаги талаблар қўйилади:

– ёш чегаралари – 25 дан 45 гача;

– жинси – эркак;

– рўйхатдан ўтган манзили аҳамиятга эга эмас;

– маълумоти – бакалавр, олий;

– таълим йўналиши – нефть ва газ қудуқларини бурғилаш;

– иш тажрибаси – нефть ва газ қудуқларини бурғилаш мутахассислиги бўйича 3 йилдан кам бўлмаслиги;

– махсус кўникмалар – Меҳнатни муҳофаза қилиш ва саноат хавфсизлиги қоидаларини билиши;

– ностандарт вазиятлардан тезда чиқиб кетиш учун чоралар топишни билиши;

– ўзбек ва рус тилларини билиши;

– компьютер саводхонлиги – Microsoft Office дастурида ишлай билиши;

– ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этилмайди.

Ҳамкорлик шартлари қуйидагилардан иборат:

– бандлик шакли (офисда/масофадан, ярим бандлик/тўлиқ бандлик, штатда/ фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида, муддатли шартнома асосида/муддатсиз шартнома асосида, ўриндошлик асосида ва бошқалар) – Тўлиқ бандлик;

– иш тартиби (бошланиш вақти, тугаш вақти, иш хафтасини давомийлиги, дам олиш кунлари) – вахта усулида;

– иш вақтидан ташқари ишлашга йўл қўйилмайди;

– синов муддати 3 ойни ташкил этади;

– хизмат сафарига камдан кам ҳолларда жалб этилади.

Қўшимча талаблар қуйидагилардан иборат:

– сертификатларнинг мавжудлиги маъқулланади;

– хорижга чиқиш учун паспорт мавжудлиги талаб этилмайди;

– шахсий жиҳат ва кўникмалари – интилувчанлик, мулоқотга киришувчанлик, доимий равишда ўз устида ишлаб бориш;

– номзодлар нефть ва газ қудуқларини бурғилаш соҳаларида кўпроқ ишлаган бўлиши керак;

– нефть ва газ қудуқларини бурғилаш мутахассислиги ва иш тажрибасига эга бўлмаган номзодларнинг резюмелари кўриб чиқилмайди.

Маълумотларни @ung_resume ва resume@ung.uz электрон манзилларига юборишингиз ёки (71) 207-27-72 (281) телефон рақамига мурожаат этишингиз мумкин.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Персонални бошқариш департаменти

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|