“Ўзбекнефтгаз”: Мутахассислар тажриба алмашиш ва малака ошириш учун Озарбайжонинг “Socar” компаниясида бўлишди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўтган йил март ойида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегация аъзолари “Socar” нефть ва газ компанияси билан икки томонлама ўзаро ҳамкорлик қилиш мақсадида Озарбайжон Республикасига ташриф буюрган эди.

Ушбу ташриф давомида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ва “Socar” компанияси ўртасида “Йўл харитаси” тузилиб ва ундан “SAP ERP” тизимини ҳамкорликда амалда қўллаш ҳам ўрин олган эди.

“Йўл харитаси” да бундан ташқари икки томонлама тажриба алмашиш ва малака ошириш, шу жумладан нефть ва газни қазиб олиш бўлимлари, нефтни қайта ишлаш заводлари ва бошқа компанияларнинг Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикасидаги ишлаб чиқариш қувватларига ташрифларини ташкиллаштириш масалалари ҳам кўзда тутилган.

2021 йил сентябрь ойида “Йўл харитаси” доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Марказий ишлаб чиқариш диспетчерлик, Углеводородларни қазиб чиқариш ва Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаментлари ходимлари иборат бир гуруҳ мутахассислар 2021 йил 13 сентябрда Озарбайжон Республикасига хизмат сафарига юборилди.

Хизмат сафари дастурига асосан компания вакиллари “Socar” компаниясининг бошқармаларида ишлаб чиқариш жараёнлари, “SOCAR” информация технологиялари ва алоқа институтида бўлиб бу ерда “SAP ERP” тизимли дастурини жорий қилиш жараёнлари, дастурнинг “UOM”, “UFAM”, “PM”, “PS”, “FI”, “HCM” ва “Operation modules” каби модулларининг имкониятлари, ишлаш принципи, уларнинг ўзаро интеграцияси ҳамда ушбу тизимни жорий қилиш натижасида эришилган натижалар билан изчил танишилди.

“SOCAR” компаниясида ишлаб чиқариш жараёнларини бошқарув тизими оптималлаштириш мақсадида “SAP ERP” – тизими 2008 йилдан жорий қилина бошланган бўлиб, биринчи босқичда молиявий бошқарув (FI), кадрлар бошқаруви (HCM) ва омборлар бошқаруви (MM) модулларини 2010 йилга қадар тўлиқ жорий этилган бўлса, 2014 йилда Қазиб чиқаришни фаолиятини бошқариш (UOM) модули тўлиқ жорий қилинган. Кейинчалик, 2018 йилга янада мукаммал интеграллашган ишлаб чиқариш активларини бошқаруви модули (UFAM) модули ишлаб чиқаришга жорий қилинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғига асосан ушбу дастур модулларини “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли корхона ва заводларда ҳам ушбу модулларни жорий қилиш имкониятлари, уни мавжуд бошқарув тизимига мослаштириш ҳамда босқичма-босқич жорий қилишда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва уларни бартараф қилишда институт томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида қизғин савол жавоблар бўлди.

Дастурга асосан “Ўзбекнефтгаз” мутахассисларининг бевосита углеводородларни қазиб чиқариш бошқармаларига сафари режалаштирилган бўлиб, бунда ишлаб чиқариш жараёнлари билан бевосита танишиш қуйи тизим корхоналаридаги SAP тизимли дастури модулларини иш жойидан ўрганилиши кўзда тутилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|