“Ўзбекнефтаз” АЖ қошида Стандартлаштириш бўйича техник қўмита қайта ташкил этилди

Бош саҳифа Русский

Республикамизда маҳсулот сифатини таъминлаш, фондда мавжуд стандартларни ишлаб чиқиш, уларни халқаро стандартлар билан уйғунлаштиришда соҳа мутахассисларининг ўрни муҳим аҳамиятга эга.

Техник қўмиталар ишида уларнинг фаолиятини рағбатлантириш ва фаоллигини ошириш ҳамда нефть ва газ маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасида стандартлаштириш ишларини такомиллаштириш, миллий ва халқаро миқёсда самарадорлигини ошириш мақсадида “Ўзбекнефтаз” АЖ қошидаги STQ 9 “Ўзнефтгазмаҳсулот” стандартлаштириш бўйича техник қўмита қайта ташкил этилди.

Ушбу қўмита фаолиятини йўлга қўйиш ишлари Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти ташаббуси ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг қўллаб-қувватлаши натижасида амалга оширилди.

Қўмита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 мартдаги
220-сонли қарори билан тасдиқланган “Стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларидан келиб чиққан ҳолда иш олиб боради.

“Ўзбекнефтаз” АЖ қошидаги STQ 9 “Ўзнефтгазмаҳсулот” Техник қўмитада Энергетика вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Ўзстандарт агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, “Ўзнефтгазинспекция” Давлат инспекцияси, “Ўзтрансгаз” AЖ, “Ҳудудгазтаъминот” AЖ ва яна бир қатор манфаатдор ташкилотлар аъзо сифатида фаолият юритади.

STQ 9 “Ўзнефтгазмаҳсулот” техник қўмитанинг асосий вазифалари ҳамда мақсадлари қуйидагилардан иборат:

• халқаро стандартларни Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартлари сифатида қабул қилиш, янги давлат стандартларини ишлаб чиқиш, амалдаги давлат стандартларини қайта кўриб чиқиш ва уларга ўзгартишлар киритиш ҳамда халқаро талабларга мувофиқлигини ва уларнинг долзарблигини таъминлаш ишларини ташкил этиш;

• халқаро стандартлар билан уйғунлаштирилган меъёрий ҳужжатларни яратиш асносида нефть маҳсулотлари ва газни қазиб ва қайта ишлаб чиқарувчи корхоналар, шунингдек, бу маҳсулот истеъмолчилари манфаатларини ҳимоя қилиш;

• мавжуд технологияларнинг имкониятларидан илгариланган талаблар ўрнатилган стандартларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш, қайта кўриб чиқиш бўйича илғор халқаро тажрибани жорий этиш асносида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини таъминлашда иштирок этиш;

• нефть ва газ соҳаси меъёрий базасининг долзарблиги ва ундан фойдалана олиш имкониятини таъминлаш ва такомиллаштиришдан иборат.

Техник қўмитага стандартлаштириш объекти қилиб қуйидаги стандартларнинг умумдавлат таснифлагичи (ОКС) кодлари бириктирилган:

• 75.020 – Нефть ва табиий газни қазиб олиш ва қайта ишлаш;

• 75.040 – Нефть;

• 75.060 – Табиий газ;

• 75.080 – Нефть маҳсулотлари.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|