February 11

“Ўзбекнефтгаз”: Сотилмай турган ФЁТШлардан келгусида замонавий АЁҚШ сифатида фойдаланиш имкониятлари ўрганилмоқда

Бош саҳифа Русский

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги ПҚ–4388-сонли қарорида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги барча ФЁТШларни белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларига сотилиши белгиланган. Мазкур қарор ижроси юзасидан жамият томонидан бир қанча ишлар амалга оширилди.

Айни пайтда аксарият ҳудудларда қишлоқ хўжалиги кластерлари ва кооперациялари ташкил этилган бўлиб, улар томонидан ўзларини ўзлари ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари билан таъминлаш тизими йўлга қўйилган. Шу сабаб “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан акциядорлик тизими тасарруфидаги ушбу ҳудудларга хизмат кўрсатувчи ФЁТШлар “E-auksion” савдо платформаси орқали тадбиркорлик субъектларига босқичма-босқич сотилмоқда.

Бугунги кунда, “Uzbekistan GTL” заводининг ишга тушиши муносабати билан ҳамда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида янги қурилмаларнинг ўрнатилиши ва эскиларини модернизация қилиниши натижасида нефть маҳсулотларининг турлари ва ҳажми кўпайиб бормоқда. Бу эса, ягона бренд остида сифатли хизмат кўрсатишни ташкил этиш заруратини туғдирмоқда. Бугунги кунда истеъмолчиларга қулайликлар яратиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги АЁҚШлар сонини ва уларнинг негизида хизмат кўрсатиш турларини кенгайтириш борасида ҳам чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Ҳозирда махсус ишчи гуруҳи томонидан биринчи навбатда, Бухоро, Самарқанд, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги нефть базаларга қарашли фаолияти тугатилган ва сотилмай турган ФЁТШлардан келгусида “Uzbekneftgaz” бренди остидаги АЁҚШ сифатида фойдаланиш имкониятлари жойларга чиққан ҳолда ўрганиб чиқилмоқда.

Ўрганиш натижалари асосида қулай шароит ва географик жойлашувга эга бўлган ФЁТШлар танлаб олиниб, замонавий ва чет эл андозаларига жавоб берадиган “Евро-4” ва “Евро-5” русумли ёқилғи турлари билан доимий таъминланадиган АЁҚШларга айлантириш режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|